Тизимга уланмоқчи бўлган агентлар учун маълумот

e-pay тизими ишлаши ҳақида бу ерда ўрганишингиз мумкин.

Агент турлари

  1. Агент(Агентлик шартномаси) – тугридан тугри «е-pay» билан шартнома тузган ва абонентлардан тушадиган мукофотга ишлайдиган жисмоний ёки юридик шахс.
  2. Агент - Корпоратив тармоқ (агентлик шартномаси) – «e-pay» билан узининг тулов кабул килиш пунклари оркали тулов кабул килиш учун шартнома тузган юридик шахс. Корпоратив тармоқ ўзининг депозитини ўзининг кабул килиш пункларига бўлиб бериш ва пунктлар аро хисоботни чиқариш учун администраторлик хуқуқига ега
  3. Дилер (дилерлик шартномаси) – «e-pay» билан шартнома тузган юридик шахс. Дилерлар жисмоний ёки юридик шахслар билан субагентлик шарномаси орқали ўзлари тулов тармоғини яратишлари мумкин. Субагентлар пулни дилерга ўтқазишади. Бундан ташқари субагентлар оддий агент ёки копоратив тармоқдек ишлашлари хам мумкин. Дилер ўзининг депозитни ўзининг пункларига бўлиб бериш ва пунктлар аро хисоботни чиқариш учун администраторлик хуқуқига ега.

Молиявий шартлар

  • 50.000,00 (эллик минг) сўм бошлангич депозит. Депозитнинг юқори чегараси белгиланмаган. Фаолият давомида депозит 1000 сўмдан камаймаслиги шарт.
  • Тизимга кириш маълумоти (логин/парол) шартнома тузилиб, депозит тўлиқ ўтказилгандан кейингина жўнатилади.
  • Жорий агент комиссияси 0%—25% тенг.

Ҳуқуқий шартлар

Қуйида «Online-Servis-Biznes» МЧЖ ва агент ўртасида шартнома тузиш учун зарурий бўлган ҳужжатлар рўйҳати берилган.

Юридик шаҳслардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

  1. Юридик шахсни давлат рўйҳатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси;
  2. Корхона директори фуқаролик паспорт нусҳаси;
  3. Ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжати нусҳаси;
  4. Пул тушумини йиғишга доир Инкассация хизмати билан шартнома ёки банк билан пул топшириш шартномаси нусҳаси;
  5. Назорат-касса машинасини солиқ инспекцияси томонидан рўйҳатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки квитанция китобчаси нусҳаси (давлат солиқ инспекцияси рўйҳатидан ўтганлиги муҳри билан).

Жисмоний шаҳслардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

  1. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйҳатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома (патент) нусҳаси;
  2. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фуқаролик паспорт нусҳаси;
  3. Ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжати нусҳаси;
  4. Пул тушумини йиғишга доир Инкассация хизмати билан шартнома ёки банк билан пул топшириш шартномаси нусҳаси;
  5. Назорат-касса машинасини солиқ инспекцияси томонидан рўйҳатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки квитанция китобчаси нусҳаси (давлат солиқ инспекцияси рўйҳатидан ўтганлиги муҳри билан).

Жорий шартнома андозаси билан ушбу линк орқали танишишингиз мумкин (рус тилида): 2008-01-04_e-pay_agent_contract.pdf. PDF форматидаги файлларни ўқиш учун Adobe Acrobat Reader дастури компютерингизга ўрнатилган бўлиши лозим. Шартнома ташишиш мақсадида чоп этилмоқда, e-pay тизимига уланиш вақтида, шартнома ўзгартирилиши мумкин. Қўл қўйиладиган шартнома нусҳалари e-pay томонидан берилади.

Техник шартлар

  1. Интернет алоқаси;
  2. Веб браузер. Microsoft Internet Explorer веб браузерини тавсия этамиз, Mozilla Firefox браузери ҳам ишлайди.

e-pay тизими компютер маркази TAS-IX бирлашмаси тармоғига уланган. Яъни, Ўзбекистондаги деярли барча провайдерлар орқали тизимга уланиб, амалларни бажарсангиз ҳамда Интернетга уланиш режангиз TAS-IX трафигини текинга олишга имконият берса, у ҳолда тизимга уланиш трафик жиҳатдан сизга ҳеч пул турмайди.

Компаниямиз Интернет алоқаси провайдери сифатида TPS компаниясини ва уларнинг Mobile туркумидаги уланиш режаларини тавсия этади.

Техник ёрдам саҳифасида e-pay тизими билан ишлаш бўйича савол-жавоб ва маслаҳатларни топишингиз мумкин.

Ундан ташқари, маълумот хавфсизлиги йўриқномаси билан танишиб чиқишингизни сўраб қоламиз.

Курьерлик ҳизмати

Башарти сиз 3-тадан кўп агентлик шартномасини имзоламоқчи бўлсангиз, керакли шартнома нусҳаларини ҳамда бошқа ҳужжатларни элтиш учун Тошкент шаҳри бўйича офисингизга курьер жўнатишимиз мумкин. Ҳизмат келишувга ва бизнинг имкониятларимизга боғлиқ.


Жорий агентлар учун маълумотлар

Ҳизматлари учун тўлов қабул қилинаятган операторлар рўйҳати

Оператор номиМинимал тўлов
Уяли алоқа операторлари
Perfectum Mobile500 сўм
Билайн500 сўм
Ucell500 сўм
МТС Ўзбекистон-

Маълумот учун, Ucell Prepaid рақам пуллари.

Ҳисоботлар

Тизим агентлари ҳар ой бажарган амаллари бўйича кейинги ойдан бошлаб, дололатномаларни ҳужжатлаштиришлари мумкин.

Тўлов топшириқномасидаги (платежка) тўлов деталлари

ПОПОЛНЕНИЕ АГЕНТСКОГО БАЛАНСА СОГЛАСНО ДОГОВОРУ № А-____ ОТ __________ г. БЕЗ НДС.

Шаҳобчалар рекламаси

Сайтимизнинг маркетинг саҳифасида шаҳобчангиз рекламаси учун зарур бўлган ҳужжатларни олишингиз мумкин.

МТС-Ўзбекистон ҳудудий префикслари

Тошкент - 897
TiME (PrePaid) - 892
Нукус - 861
Ургенч - 862
Буҳоро - 865
Самарқанд - 866
Гулистон - 867
Наманган - 869
Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл, Чирчиқ - 871
Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл, Чирчиқ - 870
Джиззаҳ - 872
Фарғона, Қўқон - 873
Андижон - 874
Қарши, Шаҳрисабз - 875
Термиз, Денау - 876
Навоий, Зарафшон - 879

Қўшимча маълумот МТС-Ўзбекистон сайтида.


Бизнинг фаол агентларимиз